Марко Асенсио Чемпионлар лигасида захирадан майдонга тушганидан кейин гол уриш бўйича рекордчи ҳисобланади.
“Реал” ярим ҳимоячиси “Челси” билан чорак финал учрашувининг 71-дақиқасида майдонга тушди ва 74-дақиқада вингер Винисиус Жуниорнинг узатмасидан фойдаланиб, якуний ҳисобни ўрнатди – 2:0.
Умуман олганда, испаниялик футболчи захирадан майдонга тушганидан бери Чемпионлар лигасида 9 та гол урди. Оле-Гуннар Сульшер, Карим Бензема ва Томас Мюллер 7 мартадан гол уришга муваффақ бўлишди.