Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Шоҳруз Норхонов: “Дерби баҳслари доимо шиддатли, кескин курашлар остида ва томошабоп кечади”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Андижон” жамоалари ўртасидаги “водий дербиси” арафасида “лочинлар”нинг бугун 30 ёшини нишонлаётган тажрибали ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Сўзим аввалида барча ҳамюртларимизни шу кунларда юртимизда давом этаётган муқаддас Рамазон ойи билан табриклайман. Мазкур ойда бажараётган барча амаллари, ибодатларини Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин, илоҳим!

Бўлажак ўйин борасида тўхталадиган бўлсам, ушбу баҳс “водий дербиси” саналади ва дерби баҳслари доимо шиддатли, кескин курашлар остида ва томошабоп кечади.

Мазкур учрашув ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта ҳамда Худо хоҳласа, илк марта “водий дербиси”да бевосита иштирок этиш имкониятига эга бўлиб турибман.

Жорий мавсум баҳслари Суперлигада барча жамоаларнинг кучи деярли тенг эканлиги, бу йил осон ўйинлар бўлмаслигини исботламоқда.

Бўлажак рақибимиз “Андижон” ҳам дерби мақомига эга учрашувда жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишга интилади.

Ўтган турда ОКМКга қарши кечган ўйинда имкониятни бой бериб, мухлисларни ранжитиб қўйдик. Шу боис, андижонликлар билан бўладиган беллашувда ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз ҳамда буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан.

Фурсатдан фойдаланиб, бизга барча шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жумладан, клуб вице-президенти Отабек Арифович Саматовга жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Жамоамиз жорий мавсумда ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда зафар қучишни мақсад қилган.

Буни амалга ошириш учун биз – футболчилар қўлдан келганича ҳаракат қиламиз" - деди Норхонов.

Киритилди: 11:25, 13.04.2023.
Ўқилди: 1649 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.