"Челси" бош мураббийи Франк Лэмпард кеча Чемпионлар лигаси чорак финалида "Реал"га қарши ўйинда чап қанот ҳимоячиси Бен Чилуэллнинг майдондан четлатилганидан хафа бўлди.
Эслатиб ўтамиз, англиялик футболчи Родригога қарши ўйин қоидасини бузгани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олганди.
"Кулибалининг жароҳат олгани ачинарли, аммо Кукурелья захирадан майдонга тушди ва ўз ролини ўйнади. Энг катта йўқотиш - Чилуэллнинг қизил карточкаси. Бен иккинчи ўйинда қатнашмайди, бу эса жамоа учун катта умидсизлик", - деди Лэмпард ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.