"Севилья" бош мураббийи Хосе Луис Мендилибар "Манчестер Юнайтед" билан дуранг натижа (2:2) ҳақида фикр билдирди.
Жамоалар Европа лигасининг 1/4 финал босқичининг илк учрашувини ўтказишди.
"Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик. Биз уларни назорат қила олдик, аммо 0:2 ҳисобида ортда қолаётган пайтимизда кимдир камбэк қилишимизни айтганида ишонмасдик. Лекин ҳаммаси танаффусда айтганимиздек бўлди: битта тўп бизни бу қарама-қаршиликка қайтаради.
Биз етарлича яхши ўйнадик ва ўз имкониятларимизни ишга солдик", - дейди Хосе Луис Мендилибар.