Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Муроджон Аҳмадалиев жамоаси Тапалес қарши жанг натижасидан норози ва реванш талаб қилади

Баҳо:
+ | -

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) ҳарaкат қиладиган Муроджон Аҳмадалиев (11-1, 8 КО) 9 апрель куни Марлон Тапалесга (37-3, 19 КО) мағлуб бўлиб, WBA ва IBF камарларини бой берди.

Мазкур жангда ҳакамлар қарори кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Ўзбекистонлик боксчининг ўзи ҳакамлар қароридан қониқмаганини айтиб ўтди.

“Жангдан кейин ўзимни жуда ёмон ҳис қилдим. Танам ҳаракатда, бироқ ичимда ҳеч қандай ҳаёт йўқ эди. Ҳаётим бир лаҳзада барбод бўлди. Бу кунга қадар шунча ишлагандим, тер тўккандим.

Ҳеч қачон жангдан кейин ўзимни оқлашга ҳаракат қилмаганман. Жангдан кейин қўлим кўтарилмадими, демак, ютқазганман. Бироқ кийиниш хонасида жамоадошларим кириб келди, менежерларим ва мураббийларим шундай деди: ‘Муроджон, кўз ёшингни арт. Камарларингни ол, уйингга бор. Сен ютқазмадинг!’.

Ҳа, бошланғич раундларда бир нечта кучли зарба ўтказиб юбордим, бироқ тахминан 4-раунддан кейин мувозанатни тикладим. Жангни такроран кўриб чиқдим. Ғалаба учун етарли нарса қилганман деб ўйлайман. Менимча, улар ғалабага муносиб эмас. Мутлақ чемпионлик учун жангга бир қадам қолганда мени бундан маҳрум қилишлари керак эмас эди”, — дейди Аҳмадалиев.
Фото: Twitter

Аҳмадалиевнинг менежери Вадим Корнилов ҳам жанг натижасидан норози экани ва бу борада тегишли ташкилотларга шикоят қилинишини айтди.

“Буни қабул қилиб бўлмайди. Муроджон уйидан узоқда буюк карьера қурди. Уч марта титулларини ҳимоя қилди, хусусан, икки марта мажбурий даъвогарларни енгди. Боксда бундай ҳолатларга йўл қўйиб бўлмайди.

Ушбу вазиятга бу нормал ҳолат ёки кимдир жангни шундай кўрди, деб баҳо бериб бўлмайди. Айримлар шикоятга ўрин йўқ, жанг рақобатга бой бўлди демоқда. Бироқ биз кўплаб экспертлардан жангни таҳлил қилишни сўрадик ва уларнинг барчаси бир неча раундни бир овоздан Аҳамадалиевга берди. Яъни, у камарни ҳимоя қилиш учун етарлича иш қилганини айтишди.

Қарор борасида WBA, IBF ва Техас атлетика комиссиясига шикоят киритмоқчимиз. Айни вақтда бунинг учун керакли ҳужжатларни тўплаяпмиз. Реванш ўтказилишини талаб қиламиз”, — дейди Корнилов.

Ярим оғир вазн тоифасида WBA чемпиони россиялик Дмитрий Бивол ҳам ҳакамлар қароридан ҳайратга тушганини яшириб ўтирмади.

“Очиғини айтсам, бу шармандалик ва бундай ҳолатлар бокс учун катта зарарга ишлайди. Бу жангда Муроджоннинг аниқ ғалаба қозонганини кўрдим ва натижа эълон  қилинганида ҳайратда қолдим”, — дейди Бивол.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:18, 14.04.2023.
Ўқилди: 4911 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [3265]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2974]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2475]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [2427]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1901]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1860]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1785]

"Барса" янги ўнг қанот ҳимоячиси топди [1519]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1496]

«Барселона» Рафиньяни Саудия Арабистонига сотиб, катта маблағ ишлаб олиши мумкин [1256]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик