Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Хомяков: "Мухлисларимизни хурсанд қилишни жуда-жуда хоҳлагандик"

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” – “Андижон” (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Бургутлар” бош мураббийи Александр Хомяков қатнашди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз. Сизнингча, учрашув қандай ўтди?

- Аввало, мухлисларимизга ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимни билдираман. Улар бутун ўйин давомида бизни тўхтатмасдан қўллаб-қувватлаб турдилар. Афсуски, бизга мухлисларимизни хурсанд қилиш насиб қилмади. Ҳолбуки, биз уларни хурсанд қилишни жуда-жуда хоҳлагандик. Мағлубиятга учрадик. Аммо биз бошқача хоҳлагандик, кўп нарсаларни режалаштиргандик. Аммо ўйлаган режаларимиз амалга ошмай қолди. Тан оламан, учрашувнинг катта қисмида биз ҳимояга асосий урғуни қаратдик. Қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Бироқ бундай вазиятлар камроқ бўлди. Қарши ҳужумда битта яхши имконият бўлганди, фойдалана олмадик.

- “Андижон” сафарда икки марта ғалаба қозонди ва яхши таассурот қолдирди. Мезбон сифатида Фарғонада ўйнаяпти. Лекин “Истиқлол” стадионида бундай ҳолатни кўрмаяпмиз. Жамоангиз у ерга мослаша олмаяптими?

- Биз рақибга қараб ўйин тактикасини танлаймиз. Фарғонада мезбон сифатида ўйнаётганимизда очиқроқ футбол кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз. Бу ерда жамоаларнинг кучларини ҳам тўғри қабул қилиш керак, деб ўйлайман. Бунгача “Навбаҳор” ўз уйидаги учта учрашувда йирик ҳисобларда ғалабага эришганди. Бундай рақибларга қарши ҳолатга қараб ўйин тактикасини тузамиз. Ҳужумкор футболни ташкил қилиш доим ҳам самара бермайди. Рақибни кучидан ва яна бошқа жиҳатларидан келиб чиқиб, ўйин ташкил қиламиз. Ўзимизни ҳам кучли ва кучсиз жиҳатларимиз мавжуд. Бугун кучли тарафларимизни ҳисобга олиб ўйнашга ҳаракат қилдик. Рақибни хато қилишга мажбурлашни кўзлагандик. Аммо бу ҳам унчалик ўхшамади. Бугун ҳам “Навбаҳор”нинг ўйинидан келиб чиққан ҳолда ўйин ташкил қилгандик. Албатта, уйда деворлар ҳам ёрдам беради, деган нақл бор. Баъзида омад ҳам юз ўгирди. Тезроқ ўз майдонимизга қайтиб, ишқибозларимиз кўз ўнгида ўйнашимизни истаяпмиз." - деди Хомяков.

Киритилди: 23:34, 14.04.2023.
Ўқилди: 1058 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.