"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель жамоа ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мен Райаннинг машғулотлардаги қобилиятини кўраман, у ҳамма нарсани қилади. У яхши ҳаракатлана оладиган ва дриблинг қила оладиган ярим ҳимоячи. Ҳозир у сабрли бўлиши керак. Бу жамоада ўйнаш учун курашиш керак", - дея Тухелдан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо.