"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Лука Модрич билан янги шартнома борасида келишиб олди, дея хабар беради Twitter саҳифасида инсайдер Николо Скира.
37 ёшли хорват билан янги шартнома 2024 йилгача мўлжалланган бўлади. У Мадрид клубида 2012 йилдан буён ўйнаб келмоқда.
Модрич жорий мавсумда барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.