"Лацио" ҳужумчиси Чиро Иммобиле "Специя"га қарши ўйинда (3:0) ўз голи ҳақида фикр билдирди.
“Мен ниҳоят гол урдим. Бу йил жароҳатларим туфайли омадсиз келди. Яхшиямки, жамоа менинг йўқлигимга дош бера олди", - дея Иммобиледан иқтибос келтиради cittaceleste.it.
Иммобиле А Сериянинг сўнгги етти мавсумда 10+ гол урган ягона футболчиси.
33 ёшли футболчи жорий мавсум А Сериянинг 22 ўйинида 10 гол ва 3 голга ассистентлик қилди.