"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Боруссия Д" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемнинг трансфери ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Футболда нархлар ўзгариб бормоқда. Биз клуб манфаатини кўзлаб қарор қабул қилишимиз керак ва агар кимнидир жамоага таклиф қила олмасак, жаҳлингиз чиқмаслиги керак. Вазиятни тушунишимиз керак. Албатта, рақобатчиларнинг кучайишини кузатиш унчалик яхши эмас, лекин қилинадиган бошқа ҳеч нарса йўқ”, - деди Клопп. Унинг сўздарини Фабрицио Романо келтирган.
Ҳозирда Жуд Беллингемга асосий даъвогарлар "Реал" ва "Манчестер Сити" бўлиб турибди.