"Арсенал" афсонаси Робер Пирес кейинги йилги АПЛ пойгаси ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Албатта, келажакда "Манчестер Сити", "МЮ", "Челси" ва "Ливерпуль" каби клублар титул учун қаттиқ курашади. Чунки улардаги молиявий ҳолат яхшиланиб бормоқда. Шунинг учун "Арсенал"га осон бўлмайди. Бу жамоа бу мавсумда тўлиқ чемпион бўлиш учун лойиқ дея оламан. Қолган ўйинларни совуққонлик билан натижа учун ўйнаш лозим".