Бир мавсумда гол уриш бўйича Премьер-лига рекордини ўрнатиш учун Эрлинг Холандга яна иккита гол керак.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси АПЛнинг 31-турида "Лестер" билан ўйинда (3:0, биринчи бўлим) дубль қайд этди.
Норвегиялик ҳужумчи ҳисобида Англия чемпионатида 32 та гол бор. У 2017/18 йилги мавсумда Муҳаммад Салоҳнинг 38 та ўйинда урган 32 та гол рекордини такрорлади.
Умумий рекордни такрорлашдан олдин (ўйинлар сонини ҳисобга олмаганда) Холанд яна икки марта гол уриши керак. Энди Коул (1993/94) ва Алан Ширер (1994/95) ҳисобида 34 тадан гол бор.