Англия чемпионатининг ўттиз биринчи туридан ўрин олган ўйинда «Тоттенхэм» навбатдаги омадсизликка учради – жамоа ўз майдонида «Борнмут»га қарши ўйинда уч гол ўтказиб юбориб, мағлуб бўлди.
«Тоттенхэм»нинг вақтинчалик мураббийи Кристиан Стеллини жамоанинг муваффақиятсизлиги ҳақида фикр билдирди.
«Қийин кун, биз хоҳлаган нарсага эриша олмадик. Лекин майдонда биз ҳамма нарсани бердик, менимча, бу яққол кўринди.
Бироқ улар жуда осон гол уришди. Айниқса, биринчи иккита гол. Жуда ҳам осон. Ўйиннинг иккинчи бўлимида биз ўзимизни баҳсга қайтаришга ҳаракат қилдик, агар Ришарлисон гол урганида ҳаммаси бошқача бўларди», - дея Стеллинининг сўзларини келтиради BBC Sport.
«Тоттенхэм» кейинги турда «Ньюкасл» билан ўйнайди.