Кириш Регистрация
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон
01/01 22:30 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Рамзийлик: Бенземадаги юқори ўсишга кичик бахтсизлик сабабдир...

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» сардори Карим Бензема ўнг қўлида махсус боғич билан ўйнашда давом этмоқда: 2019 йилнинг январида франциялик футболчи «Бетис» ҳимоячиси Марк Бартра билан тўқнашиб кетганидан кейин кичкина бармоғини синдириб олганди.

Ўшанда 35 ёшли ҳужумчига жарроҳлик амалиётини ўтказиш тавсия қилинган, аммо бу ҳолатда у икки ойга яқин майдонга туша олмас эди.

Бензема даволанишни кечиктиришга қарор қилди ва мадридликларнинг «Севилья»га қарши ўйинида ўнг қўлида бандаж билан майдонга қайтди.

Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси 2018/19 йилги мавсумдан сўнг муваффақиятли жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди, бироқ реабилитация жараёнида шошилди.

Marca хабарига кўра, Бензема қайтганидан сўнг қўлидан яна бир зарба олган ва ўшандан бери боғичда юрибди.

Афтидан, «Олтин тўп» соҳиби буни ўз имиджининг бир қисмига айлантирганга ўхшайди.

2021 йил октабр ойида Чемпионлар лигаси ўйини олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бензема қўлини яна жароҳатлагани учун бошқа операция қилишга улгурмаганини айтди.

Ўшанда Карим: «Яна операция қилинардим, аммо ундан кейин икки ой ўйнай олмаслигимни айтишди», деб жавоб берди.

«Мен бармоғимни яна жароҳатладим, лекин мавсум давомида тўхтаб, бошқа операцияга рози бўлмадим, шунинг учун ҳар ўйнаганимда бандаж тақиб оламан», — деди футболчи.

Ҳушёр мухлислар Каримнинг бармоғи қанчалик деформацияланганини пайқашади.

Киритилди: 23:04, 15.04.2023.
Ўқилди: 1841 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.