Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси “Гранада”га қарши кечган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Эслатиб ўтамиз, Ушбу ўйинда “Барселона” клуби гол киритиши учун анча вақт керак бўлди. Вазиятларнинг бирида, Давид Вилья ўз вақтида тўп оширмагани учун Мессига кескин эътироз билдирганди.
“Йўқ, ҳаммаси жойида, муаммо қидиришнинг ҳожати йўқ. Вилья билан ўртамизда ҳеч гап йўқ. Майдонда рўй берган воқеа шунчаки оғзаки гап талашиш эди. Бундай воқеалар кўп бор содир бўлади”, - дейди Аргентиналик Лионель Месси.