26 ёшли белгиялик ҳимоячи Премьер лигани ташлаб бошқа клубга ўтиш нияти йўқлигини, ҳали шаҳарликлар билан кўп совринларга эришиш нияти борлигини айтди.
«Бошқа клубга ўтганимдан сўнг «Манчестер Сити»да қандай бўлсам, у ерда ҳам шундай бўла оламанми? Бунга кафолат йўқ. «Барселона» ёки «Реал Мадрид» таркибида бўлиб қўлга киритадиган унвонларга мен шу ерда қолиб ҳам эриша оламан».
«Кимки Мадридга борса Роналдунинг, Каталонияга борса, Мессининг соясида қолиб кетади. Мен ундан кўра «Манчестер Сити»да сардор бўлиб қолишни афзал биламан. Бундан ташқри бу ердаги ҳаётим менга ёқади», дейди ҳимоячи The Sun нашрига берган интервьюсида.