Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманнинг ҳозирги ҳолатидан мамнун.
Диего Симеоне шогирдлари Ла Лиганинг қаторасига олтинчи ўйинида “Альмерия” устидан ғалаба қозонди (2:1). Франциялик ҳужумчи иккита гол урди ва 11 та гол билан жамоанинг чемпионатдаги тўпурарига айланиб олди.
“Ҳозир мен ўз даражамни кўрсатиб, “Атлетико”даги ўйиндан завқланяпман”, - деди Гризманн ўйиндан сўнг. "Мен жамоа ва мураббий манфаати учун ҳамма нарсани бераман", - дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирган испан ОАВ.
"Атлетико" Ла Лигада 29 турдан кейин "Реал"дан 2 очко ортда қолган ҳолда учинчи ўринда бормоқда.