Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Россия Африка жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Россия терма жамоаси Камерун термаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин.

Спорт Эхпресс хабарига кўра, ўйин шу йил охиригача Россияда бўлиб ўтиши мумкин. Апрель ойи бошида РФИ президенти Александр Дюков Африка термалари билан ўйин ўтказишга рухсат берди.

Эслатиб ўтамиз, 26 март куни Валерий Карпин бошчилигидаги Россия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Ироқ терма жамоасини мағлуб этганди.

Ўйин Санкт-Петербургдаги «Газпром Арена» стадионида бўлиб ўтди ва Россия жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Терма жамоа учун бу учрашув март ойидаги йиғиндаги иккинчиси бўлди. 23 март куни Валерий Карпин шогирдлари Теҳронда Эрон билан дуранг ўйнаганди (1:1). Ироқ билан Санкт-Петербургдаги ўйин руслар учун сўнгги бир ярим йил ичидаги биринчи халқаро уй ўйини бўлди.

2022 йилнинг март ойидан бошлаб Россия клублари ва терма жамоалари ФИФА ва УЕФА шафелигидаги халқаро мусобақалардан четлаштирилди.

Киритилди: 05:38, 17.04.2023.
Ўқилди: 999 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.