Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин 1-1 Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон 2-3 Эрон
19/11 21:00 Уммон 0-1 Ироқ
19/11 21:00 БАА 5-0 Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн 2-2 Австралия
19/11 23:15 Кувайт 1-1 Иордания
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай

АПЛнинг энг яхши натижага эга жуфтликлари

Баҳо:
+ | -

Гол уриш футболнинг ажралмас қисмидир. Гол урилгач эса, таблода фақатгина унинг муаллифигина кўринади холос. Камдан-кам ҳолларда голларни бир киши яратади. Айримлар гол урилгач, унда қатнашган, ҳужум ривожига сабаб бўлган ҳамманинг исми кўрсатилиши керак дейишади. Аммо амалда ундай эмас. Фақатгина голга узатма берган ўйинчи номи эътирофга лойиқ кўрилади. Англия чемпионати Премьер-лига деб номланганидан бери кўплаб жуфтликлар бунёд бўлган. Улар биргаликда кўплаб голлар ярата олган. Қуйида гол+пасс борасида бир мавсум давомида энг муваффақиятли бўлган жуфтликлар келтириб ўтилади.

7. Стив Макманаман Робби Фаулерга – 8 та ("Ливерпуль", 1994-95)

1994-95 йилги мавсумнинг дастлабки уч ойида Макманаман Робби Фаулернинг бешта голига ассист бўлганди. Икки "Ливерпуль" тарбияланувчиси ўша пайтда клубни ўз елкаларида кўтаришган. Ушбу жуфтлик олти йил бирга ҳаракатланади. Аср аввалида Макманаман "Реал"га йўл олади. Унинг жамоадан кетишини Фаулер шундай эслайди: "Мен жуда ҳам хафа эдим. Биз ўшанда оддий шерикни эмас, клубнинг энг яхши футболчисини йўқотгандик. Мен ўша куни йиғлаб юборганман".

6. Кевин Галлен Лес Фердинандга – 8 та ("ҚПР" , 1994-95)

Галленнинг "ҚПР"даги дебют мавсуми фантастик ўтади. У жамоада энг ёш, 18 ёш бўла туриб, майдон марказида ёрқин юлдуз бўлишга эришади. Ярим ҳимоячи Лес Фердинандга 8 та голда узатмани амалга оширади. Ўзи эса 10 та гол уришга эришади. Афсуски, мавсум якунида Фердинанд жамоадан кетади ва Галлен ортиқ узатмалар ижро эта олмайди.

5. Даррен Андертон Тедди Шерингемга – 8 та ("Тоттенхэм", 1994-95)

Ҳали техника унчалик ҳам ривожланмаган пайтда Андертон ва Шерингем ажойиб жуфтлик ҳосил қилади. 1994 йилдан то 1995 йилгача бу футболчилар Лондонда ажойиб ўйинлар кўрсатади. Адертон эса шериги учун мавсум давомида 8 та ассист қилишга эришганди.

4. Кевин Де Брюйне Эрлинг Холандга – 8 та ("Манчестер Сити", 2022-23)

Де Брюйне ва Холанднинг ўзаро боғламдаги ўйинлари "Вест Хэм" билан баҳсда иш беради. Ана шу ўйин яққол намуна эди. Холанд машина каби ўта аниқ ҳаракат қилиши билан ажралиб туради. Унга узатмалар бериш эса Кевин яхши эплайди. Холанд бельгиялик шериги ҳақида шундай дейди: "Де Брюйне тўп билан бўлганида, мен рақиб жарима майдончаси ичидан тўғри жой олишим керак. Негаки, у менга тўпни аниқ ошириб беришга ҳаракат қилади". Бу жуфтлик аллақачон саккизта голда бирга ишлашга эришди.

3. Стэн Коллимор Робби Фаулерга – 9 та ("Ливерпуль", 1995-96)

Роджество байрамига 2 кун қолганида "Ливерпуль" "Арсенал" билан тўқнаш келади. Биринчи бўлимда ҳисобда ортда қолаётган майдон эгалари, 3-1 ҳисобида ўйинни ўз ҳисобига ҳал қилади. Ўшанда Коллимор 3 та голга ҳам ассист бўлганди. Голлар эса Фаулер томонидан киритилади.

2. Майк Ньюэлл Алан Ширерга – 9 та узатма ("Блэкберн", 1995-96)

Ширер доимо Ньюэлл билан ўз голларини амалга оширарди. "Блэкберн"ни чемпион қилишда бу иккисининг хизматлари беқиёс бўлган. Ньюэлл АПЛнинг энг яхши тўпурарига мавсум бўйлаб 9 та голли узатмани берганди.

1. Харри Кейн Сонга – 9 та ("Тоттенхэм", 2020-21)

Кейннинг футбол майдонида нималарга қодир эканини ҳамма билади. У рақиб дарвозаси қаршисида энг вахший йиртқичга айланади. Аммо футболчининг бошқа бир хусусияти ҳам бор. У ҳеч қачон худбинлик қилмайди. Инглиз юлдузи шериги, Сонга бир мавсумда 9 та ассистни амалга ошириб, ўзига хос натижага эришганди. Бу жуфтлик АПЛ тарихидаги энг яхшиларидан саналади. Кейн Сон ҳақида шундай дейди: "Кун бўйи оиламдан кўра Сон билан кўп вақт ўтказаман. Майдон ташқарисидаги ижобий муносабатларимиз майдонга ҳам кўчгани шундан бўлса керак".

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 13:13, 17.04.2023.
Ўқилди: 1416 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.