"Манчестер Юнайтед" Англия чемпионатининг 31-турида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди ва голлардан бирини клуб сафидаги 100-учрашувини ўтказган португалиялик ҳимоячи Диогу Далот киритди. Қолаверса, бу гол у учун клуб сафидаги биринчиси бўлди.
Ўйиндан кейин Диогу ўз ҳис-туйғуларини тасвирлаб берди.
- Қандай бахтли кун! Бу жамоада ўйнаш катта бахт. Бугун характер кўрсатдик, ўз услубимизни кўрсатдик, ўйинни назорат қилдик. Голдан кейин менда ҳис-туйғулар пайдо бўлди, бу жамоа учун биринчи голни урганим учун эмас, балки айнан ўша пайтда, ўйинга нуқта қўйиш учун керак бўлгани учун", дея Далот сўзларини келтиради BBC Sport.