"Наполи"нинг бу мавсумдаги муваффақияти Неаполдаги кўплаб футбол мухлисларини ҳайратда қолдирди - ва бу натижаларнинг уларга таъсири шунчалик каттаки, улар ҳатто ўз қаҳрамонлари номини кўчага ҳам қўйишлари мумкин. Шаҳарнинг энг баланд тепалигида жойлашган Вомеронинг элита неаполитан кварталида нигериялик ҳужумчи Виктор Осимхен шарафига кўча пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, айнан у А Серия тўпурарлар пойгасини ишончли тарзда бошқармоқда - нигериялик футболчи жорий мавсумда 21 та гол урган, рўйхатда иккинчи ўринда бораётган Лаутаро Мартинес эса ҳозирча бор-йўғи ўн тўртта гол урган. Осимхен 2020 йилдан бери “Наполи” сафида тўп суради.