"Ноттингем Форест" бош мураббийи Стив Купернинг фикрича, ўйинни бошқарган Стив Хупер ҳакам "Манчестер Юнайтед" дарвозасига пенальти белгилаши ва "қизил иблислар" сардори Гарри Магуайрни қўл билан ўйнагани учун майдондан четлатиши керак эди.
"Мен ўйинда мағлуб бўлганимизга айнан шу сабаб бўлди, деб айтмоқчи эмасман, лекин ўйлайманки, Магуайр аниқ пенальти ишлади ва унга иккинчи сариқ карточка кўрсатилиши керак эди. Бу ўйиннинг ўзгариш нуқтаси бўлиши мумкин эди.
Мағлубиятимиз сабаби бу эмас ва мен пенальти белгиламаслик қарори орқасига яширинмоқчи эмасман, лекин менимча, бу жуда ва жуда ёмон хато. ВАР ҳам бизнинг фойдамизга пенальти белгиламади", - дея Купер The Guardian билан суҳбатда.