Кириш Регистрация

«Арсенал» ҳимоячиси муҳим ўйинни ўтказиб юборади

Баҳо:
+ | -

Март ойи ўрталарида «Арсенал» ҳимоячиси Уильям Салиба Европа лигаси доирасида «Спортинг»га қарши ўйинда белидан жароҳат олганди.

22 ёшли футболчи тез орада машғулотларга қайтиши керак, аммо Салибанинг «Манчестер Сити»га қарши АПЛнинг энг муҳим ўйини учун тикланишга вақти бўлмаса керак.

Evening Standart нашрининг ёзишича, франциялик футболчи мавсум якунига яқинроқ майдонга қайтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» – «Арсенал» учрашуви 26 апрель, чоршанба куни бўлиб ўтади.

Салиба 2022/2023 йилги мавсумда «Арсенал» таркибида 33 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлди. Уларда ҳимоячи учта гол урди ва шеригига битта голли узатма ёздириб қўйди.

Киритилди: 17:00, 17.04.2023.
Ўқилди: 1033 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик