Кириш Регистрация

Вальверде 12 та ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин

Баҳо:
+ | -

Федерико Вальверденинг иши Спорт мусобақалари қўмитасига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, Вальверде Ла Лига ўйинидан кейин стадионнинг автотураргоҳида "Вильярреал" футболчиси Алекс Баэнанинг юзига мушт туширган эди. Маълум қилинишича, можарога Баэнанинг “Реал” ярим ҳимоячиси ва унинг рафиқаси фарзандидан айрилиши мумкинлиги ҳақидаги сўзи сабаб бўлган.

Кейинроқ Баэна ҳужум ҳақида полицияга хабар берган. "Вильярреал" ярим ҳимоячиси Вальверде оиласи ҳақида ҳеч нарса айтмаганини билдирмоқда.

17 апрель, душанба куни зўравонликка қарши қўмита йиғилиши бўлиб ўтди, унинг натижасида Вальверде ишини Испания футбол федерациясининг спорт мусобақалари қўмитасига топширишга қарор қилинди.

Иш бўйича қўмита йиғилиши 19 апрель, чоршанба куни бўлиб ўтади. "Реал" ярим ҳимоячиси Ла Лигада 4 тадан 12 та ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин. Қайд этилишича, охирги эҳтиёт чораси бир ярим ойдан кейин маълум бўлади.

 

Киритилди: 17:06, 17.04.2023.
Ўқилди: 2871 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.