Глейзерлар оиласи «Манчестер Юнайтед»да қолиши мумкин.
ESPN маълумотларига кўра, Жоэл ва Аврам Глейзер ташқи инвестицияларни жалб қилишлари мумкинлигига ишончлари ортиб бормоқда, бу уларга клуб эгалари бўлиб қолишларига ва кейинги ўн йил ичида унинг қийматини икки баравар оширишга имкон беради.
Ўтган йилнинг кузида Глейзерлар «барча стратегик вариантларни, жумладан, клубга янги сармоя киритиш, сотиш ёки бошқа битимларни» кўриб чиқишларини айтишган.
Қатар шайхи Жасим бин Ҳамад Ал Тани ва INEOS нефть компанияси эгаси, Жим Рэтклифф «Юнайтед»ни сотиб олиш учун даъвогарлик қилмоқда.
Шунингдек, бир нечта инвестиция фондлари миноритар улушларни сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда.