Бельгия терма жамоаси ва "Манчестер Сити"нинг собиқ ҳимоячиси, ҳозирда эса "Бёрнли" бош мураббийи Венсан Компани "Реал" қанот ҳужумчиси Эден Азарнинг фаолияти ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Эден жуда кўп жароҳат олган, у буни назорат қила олмайди. Унинг фаолиятини якунлаши ҳақида гапиришга ҳали эрта. Азар бизга жуда кўп яхши дақиқаларни тақдим этди. У ҳали ҳам курашиб, терма учун ҳисса қўшишга қодир. Эден ҳал қилувчи ўйинда гол уриб, чемпионликни қўлга киритиши мумкин", - дея Компани сўзларини келтирган RTBF.
32 ёшли ярим ҳимоячи 2019 йилдан бери "Реал"да тўп тепмоқда. Унинг шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади. Эденнинг трансфер нархи беш миллион еврога баҳоланмоқда.