"Манчестер Юнайтед" яқиндагина баёнот билан чиққан эди. Унда ҳимоячи Лисандро Мартинес учун мавсум якунига етгани айтилади. Рафаэль Варан эса жароҳати сабаб бир неча ҳафта майдонга туша олмайди. Бу икки ном "МЮ"нинг мавсумини қутқариб қолишда муҳим ўринга эга эди. Аммо уларнинг муаммолари энди бунга йўл бермайди. Шундай ҳолатда бош мураббий Эрик тен Хаг қандай йўл тутади? Бу саволга қуйида жавоб излаб кўрамиз.
Харри Магуайр ва Виктор Линделёф одатий ўринбосар сифатида
(Эҳтимолий: Уан-Биссака-Линделёф-Магуайр-Шоу)
Оддий ва кўриниб турган ечим бу ўринга-ўрин сифатида, бошқа марказий ҳимоячиларни туширишдир. Жамоа сардори бўлган Харри Магуайр жорий мавсумни асосан захирада ўтказди. "Севилья"га қарши унда яхши имкон бўлади. Қолаверса, у биринчи даврдаги қўпол хатосини ювиши керак. Унга шерик бўлиши айтилган Виктор Линделёф ҳам "ўт очирувчи"ликка асраб турилганди. Швеция терма жамоаси аъзоси ҳам мавсумни жароҳатлари сабаб ўтказиб юборишга мажбур бўлганди.
Люк Шоу марказий ҳимоячи сифатида
(Эҳтимолий: Уан-Биссака-Магуайр-Шоу-Маласия)
Мавсумнинг айрим қисмларида тен Хаг Люк Шоудан марказий ҳимоячи сифатида ҳам фойдаланган эди. Айтиш керакки, бу режа иш берган. Англия терма жамоаси аъзоси яқинда жароҳатдан қайтди. Аммо ундан ЕЛда фойдаланиш кўзда тутилган. Унинг марказлашиши Маласияга ҳам имкон беради, албатта.
Каземиро марказий ҳимоячи сифатида
(Эҳтимолий: Уан-Биссака-Каземиро-Магуайр-Шоу)
Қишда, танаффусдан энди қайтилган пайтларда "Бёрнли" ва "МЮ"нинг лига кубогидаги баҳси бўлиб ўтади. Тен Хаг жамоасида таркиб муаммоси пайдо бўлади. Варан ва Мартинес мундиал финалида ўйнагани сабабли уларга таътил берилади. Шундай вазиятда ҳимояни ўйлаш керак эди. Тен Хаг эса марказий мудофаага Каземирони қўйади. Футболчи яхши ҳаракат қилиб, жамоасига ғалаба келтиради. Шу сабабли бу ҳол яна такрорланиши мумкин.
Скотт Мактоминей марказий ҳимоячи сифатида
(Эҳтимолий: "Уан-Биссака-Мактоминей-Магуайр-Шоу)
Анча, беъманилашиб кетди. Аммо Мактоминей ҳам ҳимояда ҳаракат қилиши мумкин. Негаки, у ўтмишда бу ишни эплай олган. Шунга қарамай, шотландиялик футболчи майдоннинг марказида кўпроқ фойда келтириши маълум бўлган. Эрик тен Хагнинг ўзи ҳам матбуот анжуманида уни ярим ҳимоячи ролидан силжитмаслигини айтиб ўтганди.
Эслатиб ўтамиз, "МЮ" пайшанба куни Европа лигаси чорак-финал доирасида "Севилья" майдонига сафар қилади. Биринчи ўйиндан кейин умумий ҳисоб 2-2 бўлиб турибди.
ИСМАТОВ Ж.