«Зенит» клубининг 28 ёшли ярим ҳимоячиси Игор Денисов ўз жамоасининг ҳозирда юритаётган сиёсатидан норозилигини билдириб ўтди. Бунга сабаб маҳаллий футболчилардан бразилиялик Халк ва белгиялик Витселнинг анча кўп маош олишидир.
«Нима учун чет элликлар жамоадаги энг яхши бўлган маҳаллий футболчиларга қараганда 3 баробардан ошиқроқ маош олиши керак. Шу сабабли мен мураббийдан қолганларнинг ҳам маошини оширишни сўрадим. Лекин мураббий ундай қилмади».
«Агар Халк ва Витсел Месси ва Роналду даражасидаги футболчи бўлганда-ку, ҳеч қандай қаршилигимиз йўқ эди. Лекин улар бундай эмас. Шундай экан нимага маошларда бундай катта фарқ бўлиши керак? Гап пул ҳақида эмас, ҳурмат ҳақида кетяпти. Мен клубнинг қарорини кутиб, ҳатто, бир неча кундан буён ухлай олмаяпман».
«Одамлар тўпни нима учун тез-тез Халкка оширмаётганлигимизни сўрашмоқда. Биз шундай қиламиз. Унинг келишини ҳам хушламаганмизми? Ҳа, шундай бўлган. Халк ва Витсел билан таржимон орқали гаплашиш жуда қийин, уларнинг ўзлари биз билан гаплашишга ҳаракат қилишлари керак», дея Игор Денисов Sport Express нашрига интервью берди.