"Барселона" ёзги трансфер ойнасида "Ливерпуль"нинг асосий ҳимоячиси Трент Александр-Арнольдни сотиб олмоқчи.
Манбага кўра, "Барселона" "Ливерпуль"нинг Чемпионлар лигасининг кейинги мавсумини ўтказиб юбориш эҳтимоли борлигидан унумли фойдаланишга умид қилмоқда.
"Кўк-анорранглилар" бундай вазиятда Трентни арзонлаштирилган нархда қўлга киритишларига ишонишади.
Transfermarkt портали мутахассислари 24 ёшли Трент Александр-Арнольдни 65 миллион еврога баҳоламоқда. Эътибор беринг, ҳимоячи бутун фаолиятини "Ливерпуль"да ўтказган. Унинг шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.













