Кириш Регистрация

Рой Хожсон Жон Террининг кетишиидан хафа

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси собиқ сардори Жон Террининг халқаро футболдаги фаолиятини якунлаганидан хабарингиз бор. Терма жамоа устози Рой Хожсон Жон Террининг бундай қароридан хурсанда бўлмаганлигини айтиб ўтди.

«Англия терма жамоасига келганимдан буён Жон Террининг менга бўлган ишончи учун раҳмат айтмоқчиман. Албатта, футболда катта тажрибага ва ажойиб қобилиятга эга бўлган ўйинчидан айрилганимга афсусдаман. Термадаги мураббийлигим даврида Терри билан ўртамиздаги муносабатдан роҳатланардим».

«Унинг қарорини истар-истамай қабул қилдим. Мен Террига «Челси» билан келажакда муваффақиятларга эришишини тилайман», дея интервью берди Рой Хожсон.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 20:11, 24.09.2012.
Ўқилди: 3959 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.