«ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг севгилиси Бруна Бьянкарди фарзанд кутаётганини маълум қилди.
«Биз сени кутяпмиз ва бу ерда эканлигингни билиш бизнинг кунларимизни янада бахтли қилади. Сен ажойиб оилага келяпсан, уканг, бобо-бувиларинг, холаларинг ва амакиларинг сени жуда яхши кўрадилар! Тезроқ кел, ўғлим, сени кутамиз!», – деган Бруна ижтимоий тармоқда.
Неймар ва Бьянкарди 2021 йил августидан бери учрашиб келишади. Улар биринчи марта биргаликда 2022 йилнинг қишида омма олдида пайдо бўлишди.