Кириш Регистрация
25/05 00:00 Жирона 7-0 Гранада
25/05 17:00 Осасуна 1-1 Вильярреал
25/05 19:00 Насаф 1-1 Динамо
25/05 19:00 Пахтакор 1-1 Қизилқум
25/05 19:15 Реал Сосьедад 0-2 Атлетико
25/05 21:00 Ювентус 2-0 Монца
25/05 21:30 Альмерия 6-1 Кадис
25/05 21:30 Райо Вальекано 0-1 Атлетик Бильбао
25/05 23:45 Милан 3-3 Салернитана
26/05 00:00 Реал Мадрид 0-0 Бетис
26/05 17:00 Хетафе - Мальорка
26/05 19:15 Сельта - Валенсия
26/05 19:15 Лас-Пальмас - Алавес
26/05 21:00 Аталанта - Торино
26/05 21:00 Наполи - Лечче
26/05 23:45 Верона - Интер
26/05 23:45 Эмполи - Рома
26/05 23:45 Фрозиноне - Удинезе
26/05 23:45 Лацио - Сассуоло
27/05 00:00 Севилья - Барселона

"Челси" ва "Тоттенхэм". Мутхассисларга ишлаш учун қай бири маъқулроқ?

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг икки катта клуби ҳозирда мураббийсиз қолган. "Челси" ва "Тоттенхэм"га яхши даражага эга мураббий зарур бўлиб турибди. Хусусан, шаҳарнинг кўк томонида Грэм Поттернинг ишдан олиниши Фрэнк Лэмпарднинг келиши билан якун топганди. "Оқлар"да Антонио Контенинг кетиши, унинг ёрдамчиси Кристиан Стеллинини вақтинчалик бошқарувга қўйди. Аммо вақтинчалик мураббийлар, барибир вақтинчалик. Улар мавсум якунига етганида жамоадан кетишади. Бироқ, бўшаб қолган ўринларни тўлдиришда бир муаммо қалқиб чиқади. Ҳар икки клуб бир хил шахсларга кўз тикиб турибди. Луис Энрике, Юлиен Нагелсман, Венсен Компани ўша мутахассислар сирасига киради. Аммо мураббийлар учун қай бир жамоани танлаган маъқулроқ? Бу саволга, аввало, Жейми Каррагер жавоб беради.

"Агарда қайсидир мураббий олдида "Челси" ва "Тоттенхэм" танлови турса, менимча, у ҳеч иккиланишсиз "Челси"ни танлайди. Негаки, бу жамоа мураббийга катта трансфер имкониятларини беради. Айни дамда вақтинчаликка Фрэнк Лэмпард олиб келинди. Аммо асосий мураббий ёзда тайинланади. Мен келаётган ҳафталарда Юлиен Нагелсман "Челси"га келаётганини эшитсам, ҳайрон қолмаган бўлардим. Чунки у янги ишга тайёр. Шунчаки, унга озгина вақт керак эди холос. Ҳа, мен бутунлай ноҳақ бўлиб чиқишим ҳам мумкин. Аммо "Челси" раҳбарияти Фрэнкни узоқ ишда олиб қолмайди. Уларга жамоани тубдан ўнглайдиган мутахассис зарур".

 "Челси"да ишлаш мураббийга нималар беради?

Тодд Боэлининг "Челси"даги дастлабки йили тартибсизликлар билан эсланадиган бўлди. Клуб Томас Тухелни ишдан бўшатиб, ўрнига Грэм Поттерни олиб келди. У кетгач эса, битта ўйинда ёрдамчи Бруно Салтор жамоани бошқариб турди. Ҳозирда вақтинчалик мураббий сифатида Фрэнк Лэмпард ишламоқда. Мураббийларни бундай тез алмашиши, трансферларга ҳам таъсир кўрсатди. Оқибатда, клуб ҳар-хил мураббийлар дидига мос тушадиган футболчилар учун 600 миллион фунт сарфлади. Бир тўда футболчилар эса жамоанинг юкасалишига эмас, балки АПЛ жадвалида тобора пастга шўнғишига сабабчи бўлди. Кўриниб турибдики, Тодд Боэли "Челси"ни иложи борича тез фурсатларда яхшилашга ҳаракат қилмоқда. Аммо ҳаракатнинг натижаси тескари таъсир бериб турибди. Унинг мураббийларни бу йўсинда алмаштириши, келадиган мутахассисларни ҳам чўчитади. Роман Абрамович даврида ҳам худди шундай эди. Қоида: ёки соврин ютасан, ёки бўлмаса "чопиласан". Боэли ҳам шу йўлдан кетди. У келганидан бери ҳар тўрт ойда мураббий алмаштирмоқда.
"Челси"га келадиган мураббий учун яна бир муаммо бу сарфланаётган пулдир. Жамоадан, катта пул сарфлаш билан бир қаторда, Молиявий Фейр плейга амал қилиш ҳам талаб этилади. Шу сабабли, ёзда бир нечта футболчилар клубни тарк этади. "Аристократлар"да совринлар ютиш тарихи бор. Шунинг учун бу ерга ишлаш учун келадиганларда албатта нимадир ютишга умид бўлиши лозим. Мураббийликка номзодлар маош масаласида яхшигина устунликка эга бўлади. Масалан, Поттер жамоадан кетишидан олдин 20 миллион фунт компенсация олди. Бу эса анча катта сумма.

"Тоттенхэм"да ишлаш мураббийларга нима беради?

"Шпорлар" раҳбари Даниэль Леви Антонио Контенинг исёнкор интервьюсидан кейин ишдан олишга мажбур бўлди. Аммо Конте ўзи билан 15 миллион фунтни олиб кетди. Леви эса сўнгги 22 йилда 12 мураббийни тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳа, бу анча катта рақамлар. Аммо Левида Боэлидан фарқли равишда сабр бор. У мутахассисларга етарлича ишлаш имкониятини беради. Мартин Жол, Жейми Реднапп ва Маурисио Почеттино "Тоттенхэм"ни анча вақт бошқарган. Аммо бу клубнинг энг катта муаммоси соврин ютиш бўлиб қолмоқда. 2008 йил Леви жамоаси титул эгасига айланган. Шундан бери қуруқ мавсумлар давом этмоқда. Қолаверса, бу жамоа бўлар-бўлмасга пул сарфлайвермайди. Шундай экан, "Тоттенхэм"га келадиган мураббий "Челси"дагига қараганда камроқ бюджетга эга бўлади. Энг ёмон томони, жамоа ўз етакчиларидан бири бўлган Харри Кейндан ажралиш арафасида турибди. Унинг ёзда бошқа жамоага ўтиши тахмин қилинган. 

Нима бўлган тақдирда ҳам, "Тоттенхэм" мухлисларининг талаблари, бошида "Челси"ники каби бўлмайди. Негаки, "шпорлар" сўнгги ўн йилликларда АПЛ, ЕЧЛ каби мусобақаларда ғолиб бўлмаган. Бироқ, келадиган мураббийдан, улар бир нарса умид қилишади. У ҳам бўлса, Почеттино давридаги ҳужумкор футболга қайтишдир. Моуриньо, Эшпириту Санту ва Конте жамоани ҳимоявий услубга ўтказди. Бу эса "Тоттенхэм"га хос эмас.
Гарчанд исталган мураббий учун "Тоттенхэм"да муваффақиятларга эришиш, "Челси"дагидан мураккаброқ кечсада, "Оқлар" мухлислари сабрлироқ бўла олишади.

 

 

ИСМАТОВ Ж.

 

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 06:18, 19.04.2023.
Ўқилди: 1654 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.