"Милан" сардори Давиде Калабрия ЕЧЛ 1/4 финали жавоб учрашувида "Наполи" билан дуранг (1:1) ҳақида фикр билдирди.
“Мен бу жамоа билан жуда фахрланаман. Биз бир-биримиз учун курашдик, ўзимизни қурбон қилдик. Агар шундай ўйнасангиз, ғалаба қозонишда ғалати нарса йўқ. Ҳатто "Наполи" каби кучли жамоалар учун ҳам", - дея Калабрия сўзларидан иқтибос келтиради УEФА матбуот хизмати.
Биринчи учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган миланликлар ярим финалга йўл олди. “Россонери”нинг навбатдаги рақиби “Бенфика” – “Интер” учрашуви ғолиби бўлади.