Англия терма жамоаси ва “Ливерпуль” клуби собиқ ҳужумчиси Питер Крауч Чемпионлар лигасининг 1/4 финалидан ўрин олган “Милан” – “Наполи” учрашуви ҳақида фикр билдирди. Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.
"Милан"нинг ажойиб ўйини. “Россонерлар” ҳимоядаги ўйинда баъзида ҳақиқий маҳорат сабоқларини кўрсатишди. Жамоани табриклайман", - деди Крауч УЕФА матбуот хизматига.
"Милан" "Наполи"ни умумий ҳисобда 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Турнирнинг навбатдаги босқичида Стефано Пиоли шогирдлари “Интер” – “Бенфика” жуфтлиги ғолиби билан учрашади. Биринчи ўйинда миланликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.













