"Челси" марказий ҳимоячиси Тиаго Силва жамоасининг Чемпионлар лигасини тарк этиши ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, Лондон клуби чорак финалда "Реал"га умумий ҳисобда 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Бироз хафамиз ва айни пайтда бироз ғазабланганмиз. Бу Чемпионлар лигасидаги сўнгги ўйиним бўлса керак. Уни шундай якунлаш уят. Ўйин шундай ўтганидан ҳафсалам пир бўлди", - деди Силва ўйиндан кейин "Челси" расмий сайтига.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсум давомида Силва "Челси" билан шартномасини кейинги мавсум охиригача узайтирган эди. 38 ёшли футболчи икки йил аввал “Челси” билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанди.