"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Чемпионлар лигаси 1/4 финали жавоб ўйинида "Бавария"га қарши ўйинда пенальтидан фойдалана олмади.
Норвегиялик футболчи 2021 йилнинг август ойидан бери биринчи марта 11 метрлик нуқтадан гол ура олмади. У бундан аввал Дортмунднинг “Боруссия”сида ҳаракат қилаётган вақтда "Унион" дарвозасини ишғол эта олмаганди.
Шундан сўнг футболчи кетма-кет 15 та пенальтини голга айлантирди.