"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва Чемпионлар лигаси ярим финалида "Реал"га қарши баҳс ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Шубҳасиз, биз тайёрмиз. Биз ҳар доим тайёрмиз, лекин айни пайтда жамоа ўзига жуда ва жуда ишонганини ҳам ҳис қиляпмиз. Ўйлайманки, биз олдинга боришда давом этамиз", - дея Силва сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.
Инглиз жамоаси умумий ҳисобда ғалаба қозонди (4:1) ва Чемпионлар лигасининг ярим финалига йўл олди. Унга кейинги босқичда "Реал Мадрид" рақиб бўлади.