«Бенфика» ярим ҳимоячиси Жоау Мариу Чемпионлар лигаси 1/4 финали жавоб учрашувидаги «Интер» билан дуранг (3:3) ҳақида фикр билдирди.
«Бу аччиқ дорига ўхшайди. Ўз уйимиздаги мағлубият туфайли уни ютишга мажбурмиз. Биз яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди.
Кетма-кет иккинчи мавсум меҳмонда чорак финал учрашувида учта гол урдик ва бу барибир бизга ёрдам бермади.
Бундай даражадаги рақибларимизга гол уриш учун ярим дақиқа етарлидек туюлади. Биз ўз уйимизда яхшироқ ўйнашимиз керак эди», - дея Мариунинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.