"Манчестер Сити" футболчиси жамоадан кетиши кутилмоқда. Хабарларга кўра, Кайл Уокер ёзда жамоасини алмаштиради. Унга Чемпионшип вакили "Шеффилд Юнайтед" қизиқиш билдира бошлаган.
Уокер 2017 йилда "Тоттенхэм"дан 45 миллионга харид қилинган эди. Унинг шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. "Астон Вилла" ҳам Англия терма жамоаси аъзосига даъвогар саналади.