Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

ЕЧЛда энг кучлилар қолди: тахмин қилиш қийинлашди

Баҳо:
+ | -

Олдинда Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг энг қизиқарли палласи - ярим финал. Тўрнинг бир томонида «Реал» ва «Манчестер Сити» тўқнаш келса, иккинчи томонда бизни «Интер» - «Милан» дербиси кутмоқда. Биринчи учрашувлар 9 ва 10 май кунлари, жавоб учрашувлари эса ўша ойнинг 16 ва 17-кунларида бўлиб ўтади.

Энг кучли тўртта клубдан қайси бири Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш имкониятига эга?

«Манчестер Сити»

Пеп шогирдлари ажойиб мавсумни ўтказмоқда. Премьер-лигада жамоа «Арсенал» билан чемпионлик учун курашмоқда, Чемпионлар Лигасида эса рақибни бирин-кетин тор-мор этишда давом этмоқда. «Боруссия Дортмунд», «Севилья» ва «Копенгаген» билан бир гуруҳда Хосеп Гвардиола шогирдлари 14 очко билан осонгина биринчи ўринни эгаллашди.

1/8 финалда «Сити» «Лейпциг»ни кутиб турганди. Немис клуби иккинчи ўйинда майда-чуйда бўлди – 7:0, Эрлинг Холанднинг пента-триги баҳс масаласини ҳал қилди, биринчи ўйинда эса дуранг натижа қайд этилганди. Чорак финалда яна германиялик рақиб тушди. Бу ҳам «Сити» учун осон юриш бўлиб чиқди: британияликлар ўз майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва сафарда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. «Ман Сити» ярим финалда «Реал»га қарши майдонга тушади. Энг кучли жуфтлик!

«Реал Мадрид»

Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби гуруҳ босқичидан муаммосиз ўтди: 13 очко, «Лейпциг», «Шахтёр» ва «Селтик» бор гуруҳда жамоа биринчи ўринни олди. Аммо бу натижада ажабланарли нарса йўқ.

1/8 финалда «Реал» худди ўтган йилги финални ремейк қилгандек «Ливерпуль» билан тўқнаш келди - «Реал» аслида янада кучлироқ бўлиб чиқди - 5:2 ва 1:0 ўйин натижалари. Чорак финалда мадридликлар демонтаж қилинган «Челси»дан осонлик билан ўтиб кетди – ўз уйида ва сафардаги бир хил 2:0 ҳисобидаги ғалабалар Карло Анчелотти жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди. Ла Лигада биринчи ўрин учун кичик имконият («Барселона» билан фарқ 11 очко) ҳисобга олинса, клубнинг қолган мавсумдаги асосий мақсади Чемпионлар лигасидаги навбатдаги ғалаба бўлади.

«Милан»

Чемпионлар лигасининг ярим финалига миланликлар 16 йилдан бери чиқмаганди. 2006/2007 йилги мавсумда италияликлар финалда «Ливерпул»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, турнир ғолиби бўлишган. Аммо бу мавсум ҳақида гапирадиган бўлсак, гуруҳда Стефано Пиоли шогирдлари атиги 10 очко жамғарди, биринчи ўринни «Челси»га топшириб, «Зальцбург» ва «Динамо Загреб»ни ортда қолдирди.

1/8 финалда миланликлар «Тоттенхэм»дан ўтиб кетишди - қарама-қаршилик қийин ва деярли тенг курашлар остида ўтди: ўйин тақдирини Браим Диаснинг «Сан-Сиро»даги ягона голи ҳал қилди. Чунки нариги баҳсда ҳисоб очилмаган. «Милан» чорак финалга аутсайдер бўлиб борди - «Наполи» ушбу қарама-қаршиликда ҳар қанақасига фаворит ҳисобланарди, аммо ҳаммаси аксинча бўлиб чиқди: Италия чемпионатида бўлгани каби, «Милан» неаполликларни мағлуб этди, аммо энди 4 та тўп фарқи билан эмас. «Сан-Сиро»даги ўйин миланликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган бўлса, Неаполда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Энди Чемпионлар лигасининг ярим финалида бизни Милан дербиси кутмоқда.

«Интер»

Симоне Индзаги жамоаси сўнгги йилларда «Интер» ҳақида шаклланган барча стереотипларни йўқ қилди. Мағлубиятлар ўрнига энди жамоанинг статуси анча яхшиланган. «Бавария», «Барселона» ва «Виктория» билан бир гуруҳда жамоа иккинчи ўринни олди. 10 очко уларга Мюнхен клубидан кейин иккинчи ўринни эгаллаш имконини берди.

1/8 финалда «Интер»га омад кулиб боқди - миланликларга «Порту» рақиб бўлди. Аммо баҳс масаласи битта гол билан ҳал бўлди. Ўз уйида Ромелу Лукаку жамоасига ғалаба келтирган бўлса, Портуда ҳисоб очилмади. Чорак финалда италияликлар фаворит ҳисобланмасди, чунки уларга ғайратли «Бенфика» рақиблик қилди. Лекин лиссабонликларнинг еврокубокларда чиндан ҳам омади келмаяпти. Жамоа чорак финалнинг бирорта учрашувида ғалаба қозона олмади – 0:2 ва 3:3. Турнирнинг ярим финалида «Интер»ни «Милан» кутиб турибди, бизни эса ажойиб дерби.

Киритилди: 11:11, 20.04.2023.
Ўқилди: 3140 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.