"Тоттенхэм" президенти Даниэль Леви Харри Кейн ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Леви 29 ёшли инглиз футболчиси "шпорлар" билан соврин ютиши мумкинлигига ишонч билдирди.
"Харри Кейн "Тоттенхэм"да соврин ютиши мумкин, аммо афсонанинг мақоми ҳам бирдек муҳим. Умид қиламанки, бир кун келиб стадионимиз ёнига унинг ҳайкали ўрнатилади", - деди Леви The Cambridge Union билан суҳбатда.
Аввалроқ, Кейнга Франциянинг "ПСЖ" клуби қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. Футболчининг "Тоттенхэм" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. Transfermarkt портали англиялик футболчини 90 миллион еврога баҳоламоқда.
Кейн жорий мавсумда АПЛда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.