"Челси" футболчилари клуб хўжайини Тодд Боулининг жамоага янги жалб этилган Михаил Мудрик вакилларини жамоанинг кийиниш хонасига киришига рухсат берганидан ҳайратда қолишди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Манба берган хабарга кўра, бу АПЛнинг 20-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас"га (1:0) қарши ўйин олдидан содир бўлган, танаффус вақтида Мудрик мухлисларга таништирилган. Қайд этилишича, кийиниш хонаси “муқаддас” саналади, шу боис клуб раҳбариятининг бу қарори ўйинга тайёргарлик кўраётган футболчилар учун кутилмаган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Мудрик шу йилнинг 15 январь куни "Шахтёр"дан 70 миллион евро + 30 миллион бонус эвазига "Челси"га ўтган эди. “Кўклар” таркибида 22 ёшли украиналик футболчи 12 та ўйин ўтказиб, иккита голли узатмани амалга оширган.