"Наполи" ҳужумчи Виктор Осимхен билан 150 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр.
"Наполи" президенти Аурелио де Лаурентис ҳали ҳам 24 ёшли ҳужумчини жамоада қолишга ишонтирмоқчи. Агар Осимхен клубни тарк этмоқчи бўлса, унда "Наполи" уни 150 миллион евро эвазига уни қўйиб юборишга тайёр. Нигериялик футболчига "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "ПСЖ" клублари қизиқиш билдирмоқда. Бундан ташқари, аввалроқ "Бавария"нинг қизиқиши ҳақида хабар берилган эди.
Осимхен 24 ўйинда 21 гол урган ҳолда А Сериянинг энг яхши тўпурари ҳисобланади. Ҳужумчининг неаполликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt унинг бозор қийматини 100 миллион еврога баҳоламоқда.