“Севилья” ҳужумчиси Эрик Ламела Европа лигаси 1/4 финали жавоб учрашувида “Манчестер Юнайтед” устидан қозонилган ғалаба (3:0) ҳақида фикр билдирди.
“Биз бу ўйинга финал сифатида қарадик. Ўйин олдидан биз ўзимизга мухлисларимиз олдида ўзимизни йўқотмаслигимизни айтгандик", - дея Ламела сўзларини келтирмоқда УЕФА матбуот хизмати.