“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Каземиро Европа лигаси 1/4 финали жавоб ўйинида “Севилья”дан учралган мағлубият (0:3) ҳақида фикр билдирди.
“Улар бутун ўйин давомида биздан яхшироқ ҳаракат қилишди. Умуман рақиб ҳақида гапирадиган бўлсак, биз "Олд Траффорд"да яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди, чунки биз у ерда ажойиб ҳаракат қилгандик ва 3:0 ёки ҳатто 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, интригани ўлдиришимиз мумкин эди.
Ҳеч қандай баҳона бўлиши мумкин эмас, чунки биз "Манчестер Юнайтед"миз. Биз "Манчестер Юнайтед" футболчиларимиз. “Севилья” чемпионатида яхши ўйин кўрсатмаса ҳам, бу ерда ўйнаш жуда қийинлигини билардик. Биз шунчаки яхши ўйнай олмадик", - дея Каземиронинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.