Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Рабьо: "Жамоанинг ярим финалга қадар етиб борганидан мамнунман"

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо "Спортинг"га қарши иккита ўйиндан сўнг Европа лигаси ярим финалига чиққани ҳақида фикр билдирди.

20 апрель куни туринликлар жавоб ўйинида "Спортинг" билан дуранг ўйнади - 1:1. Жамоалар ўртасидаги биринчи ўйин 1:0 ҳисобида “Ювентус” фойдасига ҳал бўлганди. Икки ўйин йиғиндисига кўра, "Юве" умумий 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг ярим финалига йўл олди.

“Жамоанинг Европа лигаси ярим финалига қадар етиб борганидан мамнунман. Рақобатбардош бўлиш "Ювентус"нинг ДНКсида бор. Ўйин якунига қадар “Спортинг”нинг ҳужумларини бартараф эта олдик, – дея Рабьонинг сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА матбуот хизмати.

Европа лигаси ярим финалида “Ювентус” “Севилья”га қарши майдонга тушади. Учрашув 11 май куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 09:28, 21.04.2023.
Ўқилди: 702 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик