"Бавария" спорт директори Хасан Салихамиджич жамоанинг янги ҳужумчи борасидаги режалари ҳақида гапирди.
"Ёзда янги ҳужумчи трансфери? Айни пайтда мен ҳеч қандай исм айтмайман. Кўрамиз, мураббий нимани ўйлайди, у қандай футболчиларни хоҳлайди. Бизда қарор қилишимиз керак бўлган кўп нарса бор", - дея Салихамиджич сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
Аввалроқ "Бавария"га ўтиш учун эҳтимолий номзодлар қаторида "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен ва Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ҳужумчиси Рандал Коло-Муани бор эди.