Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Чорак финал масаласи сўнгги турга қолди

Баҳо:
+ | -

Ўсмирлар ўртасида давом этаётган Осиё чемпионатининг иккинчи турида Дилшод Нуралиев шогирдлари Хитой ўсмирлар терма жамоасига қарши баҳс олиб боришди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида асосан хитойликлар тўпга эгалик қилаётгандек кўринганди. Бироқ бу узоқ давом этмади. Тўпни эгаллаб олишлари билан олдинга интилган вакилларимиз ҳужумдаги ягона вакилимиз Муҳиддин Одиловни тўп билан таъминлашга ҳаракат қилишди.

Айнан шундай ҳужумларнинг бирида Одилов бир йўла уч ҳимоячини алдаб ўтган ҳолда жарима майдончасига кириб бораётган вазиятда тўхтатилди. Белгиланган жарима зарбасини эса Жамшид Болтабоев ва Равшан Хурсановлар «девор» услубида амалга оширишди. Болтабоев тўпни Равшанга юмалатиб берди. Ўз навбатида Равшан тўпни жойида тўхтатди. Болтабоевнинг кучли зарбаси эса хитойликлар қўриқлаётган дарвозанинг узоқ пастки бурчагига бориб тушди. Бу вақтда учрашувнинг 15-дақиқаси ўтиб бораётганди.

Шундан сўнг хитойликлар босимни кучайтиришди. Улар кетма-кет хавфли вазиятларни яратишди, бироқ ҳадеганда бу гол билан якунланай демасди. Қайтанга 41-дақиқага келиб терма жамоамиз ҳисобдаги фарқни иккитага ошириши мумкин эди. Равшан Хурсановнинг чамаси 20-22 метрлардан берган зарбаси устунга тегиб қайтди ва уни ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Кейинги вазиятларда Ўзбекистон терма жамоаси кетма-кет учта бурчак тўпини амалга оширди. Бироқ уларнинг барчаси фақатгина хавфли вазият билан ёдда қолди, холос.

Сен урмасанг сенга уришади, деганларидек 43-дақиқага келиб Хитой ўсмирлари ҳисобни тенглаштиришди. Иброҳим Абдуллаев чап қанотда Ванг Синг Жиангни ўтказиб юборди. Унинг пасидан кейин Ху Жингхангни бош билан берган жуда кучсиз зарбасини Эшбўтаев қўлида ушлаб қола олмади.  Бу вазиятда тўпни ушлаб олиш учун дарвозабонга нима етмади, хайрон қоласан киши. Тўпни ушлаб олиш учун бир марта ҳам футбол ўйнамаган тўпни бир марта бўлсада қўлига ушлаб кўрган ёш бола бўлса ҳам етарди... Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимда тўлиқ устунлик терма жамоамизда бўлди дейиш мумкин. Равшан Хурсанов, Акромжон Комиловда жуда қулай имкониятлар юзага келди. Бироқ улардан фойдаланишга келганда, бироз омад ва рақиб посбонининг ўта ишончли ҳаракатлари ҳалал берди. Айниқча Хурсановнинг бир неча маротаба бурчак зарбасидан кейин бир неча бор хитойликлар посбони тўпни қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида хитойликлар ҳисобни ушлаб қолиш мақсадида ҳужумчи ўрнига яримҳимоячи туширган бўлса, Нуралиев Давлатов ўрнига иккинчи ҳужумчи Шоҳжаҳон Аббосовни тушириб хужумдаги босимни оширишга ҳаракат қилди. Бироқ буларнинг барчаси самарасиз якунланди ва учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Иккинчи турдаёқ биринчи ўринни ҳал қилиши мумкин бўлган терма жамоамиз буни охирги турга қолдирди.

U-16 Осиё Чемпионати
«D» гуруҳи, 2-тур
ХИТОЙ – ЎЗБЕКИСТОН 1:1 (1:1)
Голлар: Ху Жинг Ханг (43) - Жамшид Болтабоев (15)
ЎЗБЕКИСТОН: 1. Шоҳруҳхон Эшбўтаев, 2. Жамшид Болтабоев, 3. Ислом Исмоилов (14. Исломбек Каримов, 65), 4. Акромжон Комилов, 6. Улуғбек Давлатов (21. Шоҳжаҳон Аббосов, 85), 7. Равшанбек Хурсанов, 9. Иброҳим Абдуллаев, 15. Иззаттила Абдуллаев, 17. Достонбек Ҳамдамов, 20. Отабек Шукуров, 23. Муҳиддин Одилов (23. Акобир Тўраев 90+1).
ХИТОЙ: 12. Чен Вэй, 2. Ли Хайлонг, 3. Хуанг Чуанг, 4. Яо Даоганг, 5. Ли Сиаоминг, 8. Лин Лиангминг (8.  Жанг Сю Вей, 90), 9. Ванг Жинсиан, 10. Чен Керуи (15. Ченг Венг Минг, 83), 11. Лиу Хао, 13. Ху Жингханг (17. Жанг Юнинг, 62), 22. Чен Йи.
Огоҳлантириш: Исломбек Каримов (90+1)
Ҳакамлар: Ядуллоҳ Жаҳонбозий (Эрон), Ризо Суҳандон (Эрон), Жи Суёг Мин (Жанубий Корея), Ким Жонг Хёк (Жанубий Корея).

Иккинчи турдан кейин гуруҳдаги вазият қуйидагича кўриниш олди:

D - Гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Ўзбекистон 2 1 1 0 4-3 4
2 Хитой 2 0 2 0 2-2 2
3 Сурия 2 0 2 0 1-1 2
4 Ҳиндистон 2 0 1 1 2-3 1
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:23, 25.09.2012.
Ўқилди: 6397 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.