Хабарингиз бор, «Кекса сеньора» 43 ўйиндан буён мағлубият нималигини билмай келмоқда. Айни пайтда Италиянинг энг кучли клуби бўлиб турибди. «Ювентус» ҳимоячиси Жоржо Кьеллини жамоанинг бугунги аҳволи ҳақида гапириб, ўзларининг мақсадлари билан ўртоқлашди.
«Менимча, биз бу йил ўтган йилги жамоамизга қиёслаганда анча кучлимиз, лекин бу сафар дам олиш учун тўхташимиз керак эмас. Баъзи ўйинчилар учун Капелло давридаги «Ювентус» бизга қараганда кучлироқ эди, лекни уларнинг таркиби супер юлдуз даражасидаги футболчилардан иборат бўлганини ҳам айтиб ўтиш керак. Ҳозирги жамоамиз ҳам ёмон эмас, қисқа фурсат ичида аввалги ўрнимизга қайтишга муваффақ бўлдик. Энди эса ғалабали янги эрани бошлаш ниятидамиз».
«Мураббийимиз ҳақида гапирадиган бўлсам, биз доим у билан биргамиз. Менимча, бутун жамоа уни соғинади. Чунки у кимга қандай гапиришни, қийин вазиятларда муаммоларни қандай ҳал қилишни яхши биларди. Контесиз ғалаба қозониш қандайдир ғалати бўлади», дейди Жоржо Кьеллини.