"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг ёзда жамоага янги дарвозабон олиб келмоқчи.
Кеча Испаниянинг "Севилья" клуби билан Европа лигаси чорак финалида қўпол хатога йўл қўйган асосий дарвозабон Давид де Хеанинг ўйини нидерландиялик мутахассисни қониқтирмаяпти. Эслатиб ўтамиз, "манкунианликлар" сафарда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди.
Де Хеанинг шартномаси ёзда тугайди. Агар раҳбарият у билан шартномани узайтиришга рози бўлса, у ҳолда Девид клубда ўринбосар сифатида қолади. Журналист Жеймс Дукернинг сўзларига кўра, тен Хаг жамоада янги дарвозабонни кўришни хоҳлаётганига қатъий қарор қилган. Потенциал номзодларнинг номлари ҳали эълон қилинмаган.